Сообщений: 3
Страница 1 из 1

Илк бепул онлайн янгиланишлар

Нилюфар Абдуразакова 12 янв 2017, 17:03


Биз бухгалтерлик хисобини юритишга мўлжалланган бепул http://1uz.uz/uz/products/mini-uz/ дастурини расмий қўллаб-қувватлашни ваъда бергандик. Ваъдамизга мувофиқ, дастурий таъминот ва хизматларнинг илк бепул онлайн янгиланишларини сизга хавола қилмоқдамиз. Мавжуд янгиланишлар:

1. Фуқароларнинг мажбурий суғурта тўловлари ставкаси ўзгартирилган. 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб бу кўрсаткич 8% га тенг. Асос – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилга асосий мароиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги» ПҚ-2699 сонли Қароридир.

2. «ТМЗ қолдиқларини киритиш» хужжатининг функционали ишга туширилган. Бу ТМЗни «нархи бўйича» хисобдан чиқариш усулида зарурдир. Хужжат нархлар маълумотномасига автоматик ўтказма орқали ёзув киритади.

3. Дастурни ўрнатиш (инсталляция қилиш) жараёни яхшиланган. Биз баъзи фойдаланувчиларда SQL-сервер билан боғлиқ қийинчиликлар вужудга келганининг гувохи бўлдик ва шу сабабли, эндиликда, бу компонента билан боғлиқ хатоликлар камайтирилган бўлиб, дастурни ўрнатиш жараёни янада қулайроқдир.

4. Биз ўз хатоимизни тузатдик: аввал активлаштириш ойнасида тилни ўзгартириш тугмаси қолдириб кетилган бўлса, хозирда бу тугма бор.

Дастурнинг янгиланишларидан ташқари биз қўшимча тарзда қуйидагиларни ўзгартирдик.

5. Электрон почта манзилингизга активлаштириш калитини ўзида сақлаган билдиришнома хозирда икки тилда юборилмоқда.

6. Фойдаланувчиларни онлайн қўллаб-қувватлаш мақсадида форумимизда махсус бўлим очилди viewforum.php?f=24. У ерда хозирги вақтда дастурни ўрнатиш ва созлаш масалаларига бағишланган мавзу мавжуд бўлиб, келгусида дастурнинг барча функцияларидан қай тарзда фойдаланиш имкониятларига бағишланган мавзу очишни режалаштирганмиз.

«Мини»нинг янги версияси дастурнинг расмий сахифаларида ўзбек http://1uz.uz/uz/products/mini-uz/ ва рус http://1uz.uz/products/mini/ тилларида мавжуддир. Айтгандек, дастурни қайси тилда юклаб олишингиздан қатъий назар, дастур автоматик тарзда икки тилда фойдаланиш имконини бериб, тилни ўзгартириш дастурнинг ичига жойлаштирилган тугма орқали амалга оширилади.

Фойдаланинг ва танқид қилинг)).

Re: Илк бепул онлайн янгиланишлар

Feruzaxon 16 янв 2017, 08:28


Yangilanishni yukladim lekin dasturim yangilanmayapti

Re: Илк бепул онлайн янгиланишлар

Мейрбек 16 янв 2017, 10:26


Здраствуйте уважаемый клиент!
Перед тем как обновить, проверьте путь вашей папки где установлено ПО "1UZ Мини",
потом проверьте путь в обновлений ПО:
Изображение

В обновлений ПО должно быть правильный путь обновляемого ПО.

Сообщений: 3
Страница 1 из 1
Перейти

Кто сейчас на конференции

Сейчас этот форум просматривают: Google [Bot] и гости: 1

cron